Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Миср: ҳукумат мухолифат билан музокаралар олиб бормоқда

Мисрдаги мисли кўрилмаган кўча намойишлари ортидан Миср ҳукумати мухолифат билан музокараларни бошлаган.

Мухолифат орасида фаолияти тақиқланган "Мусулмон Биродарлар" ҳамда намойишларга етакчилик қилаётган ёшлар гуруҳлари ҳам бор.

Давлат телевидениеси музокараларда олдинга силжиш бўлгани, томонлар конституциявий ислоҳотларни бошқарадиган қўмита тузишга келишганликларини хабар қилган.

Аммо мухолифат ҳозирча буни тасдиқлагани йўқ.

"Мусулмон биродарлар" Президент Муборакнинг ҳокимиятдан кетиши ва ўтиш даври бирдамлик ҳукумати тузилишини талаб қилмоқда.

Би-би-си билан суҳбатда "Мусулмон Биродарлар" раисининг ўринбосари Рашод Муҳаммад ал-Баюмий Муборак тузумини ўртадан йўқотиш, сохта сайловлар натижасида юзага келган парламентни тарқатиб юбориш, фавқулодда қонунларни бекор қилиш ва барча сиёсий маҳбусларни озод этишни талаб қилаётганликларини айтган.

У ҳукумат билан музокараларнинг тақдири аниқ талабларнинг бажаралишига боғлиқ эканини урғулаган.

Айни пайтда "Таҳрир" майдонидаги намойишчилар майдонни тарк этишдан бош тортишмоқда.