Янги Зеландиядаги зилзилада камида 65 киши қурбон бўлган

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters (audio)
Image caption Вайроналар остидан қичқириқлар янграган...

Янги Зеландия Бош вазирига кўра, жанубий Крисчерч шаҳрида кузатилган 6.3 балли зилзила камида 65 инсон ёстиғини қуритган.

Жон Кий нобуд бўлганлар сони ортиши мумкинлигини айтган.

“Биз эҳтимол Янги Зеландиянинг энг қоронғу кунларига гувоҳ бўлмоқдамиз”, дея қўшимча қилган Бош вазир.

Туш пайти, шаҳар энг фаол пайти юз берган ер силкиниши кенг кўламли вайронагарчиликларга сабаб бўлган.

Янги Зеландиянинг икки йирик шаҳри Крисчерч ҳокимига кўра, вайроналар ортидан 120 киши қутқариб олинган.

80 йил асносидаги энг ҳалокатли экани айтилаётган ушбу табиий офат душанба куни маҳаллий вақт билан 12:51 дақиқа ўтганда юз берган.

Вайроналар остидан қичқириқлар

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Омон қолганлар вайроналар кўламидан даҳшатга тушишган

Зиён кўлами 4 сентябр куни 7.1 баллни ташкил этган зилзила етказганидан кўра анча йирик экани хабар берилади. Сентябр ойи юз берган ер силкинишидан 2 киши жиддий жароҳат олган, аммо ўлим ҳоллари кузатилмаган эди.

Зилзила эпицентри шаҳардан узоқда ва чуқур ер остида эса-да, ҳисоб-китобларга кўра, 3 миллиард долларлик зарар етган.

Сешанба куни кўрсатилган телетасвирларда табиий офат туфайли қарийб 400 минг киши истиқомад қилувчи шаҳарда кўплаб уйлар қулаб тушгани акс этган.

Хабарларга кўра, кўчалар вайроналарга айланган, йўлларда ёриқлар пайдо бўлган.

Полициянинг айтишича, устига бинолар қулаб тушиши оқибатида икки автобус ҳалокатга учраган, оқибатда бир неча киши ҳаётдан кўз юмган.

Томга чиқиб олган одамлар вертолётлар воситасида қутқарилган.