Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Муҳаммад Солиҳ:'Қайта қуриш СССРни парчалаш учун бошлангани йўқ'

Президент Дмитрий Медведев СССРнинг биринчи ва охирги президенти Михаил Горбачевни 80 ёшга тўлиши муносабати билан Россиянинг энг юксак мукофоти-Авлиё Андрей Первозванный ордени билан тақдирлаган.

СССРнинг охирги раҳбарини юбилей билан кўпгина собиқ совет жумҳуриятлари раҳбарлари, жумладан, Президент Назарбоев ҳам табриклаган.

Табрик йўллаганлар рўйхатида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов йўқ.

Горбачев бошлаган қайта қуриш ва ошкоралик СССР халқлари, жумладан, ўзбекларга ҳам мамлакатнинг янги тарихида қиёси бўлмаган сиёсий эркинликларни берган эди.

Би-би-си Михаил Горбачевнинг Ўзбекистонда қолдирган сиёсий мероси ҳақида мухолифатдаги "Эрк" демократик партияси раҳбари Муҳаммад Солиҳ билан суҳбатлашган.