'100 йилдан кейин ҳам хотин-қизлар камситилишини бартараф этишга эришиб бўлмади'

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Дунёнинг турли бурчакларида 8 Март - Халқаро Хотин-қизлар куни юзлаб тадбирлар шаклида нишонланди.

Бу йил аёллар байрамининг 100 йиллиги байрам қилинди.

8 Март - хотин-қизларнинг иқтисодий, сиёсий ҳамда ижтимоий соҳаларда қўлга киритган ютуқларини нишонланадиган глобал кун.

Россия, Украина ва собиқ Шўролар республикаларининг бир нечтасида 8 Март мамлакат миқёсдаги байрам сифатида нишонланади ва бу кун ҳордиқ куни деб эълон қилинган.

Илк Халқаро Хотин-қизлар куни 1911 йилда нишонланган эди.

Ўша даврда аёлларга нисбатан таҳқирлашлар кенг тарқалган, бундай муомалага қарши бир миллиондан ортиқ аёллар ва эркаклар Австрия, Дания, Олмония ва Швейцария кўчаларига норозилик намойишига чиқишган.

Ўшанда бу кунни намойишчилар Халқаро Ишчи Аёллар куни деб аташган эди.

Уларнинг мақсади хотин-қизларнинг ишлаш ҳуқуқи таъминланиши, аёллар сайловларда қатнашиб овоз бериш ҳуқуқига эга бўлишлари, тайёргарликлардан ўтиб, давлат идораларида ишлашларига рухсат берилишига эришиш бўлган.

8 Мартни нишонлаш Оврўпонинг шарқий қисмида, Россия ва Шўролар иттифоқи мамлакатларида оммалашди ва бутун дунёга ёйилди.

Аммо дунёда бугунги кунга келиб ҳам хотин-қизларнинг тенг ҳуқуқлигини таъминлаш кампанияларини давом эттиришга тўғри келаётир.