Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Қирғизистон жанубида яна бир келинчак ўғирлаб кетилди

Image caption Ўтган йилдан буён Қирғизстон жанубида аёлларни ўғирлаш ҳоллари кўпайди

Қирғизистон жанубидаги Қорасув шаҳридан келаётган хабарларга кўра, шаҳар улгуржи бозорида савдо қилувчи Наргизахон исмли 32 ёшли аёл номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган.

Яқинлари Наргизахоннинг йўқолгани юзасидан ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилишганини айтганлар.

Ҳодиса тонгда Наргизахон савдо қилгани бозорга чиққан маҳали юз бергани хабар қилинади.

Ҳозирда қидирув ишлари бошлатилган, аммо ўғирланган аёл тақдири номаълум қолмоқда.

Қирғизистонлик мустақил журналист Нурхон Мирзабдуллаева Би-би-сига ўтган йилдан буён мамлакат жанубида ўғирлаб кетилган 17 хотин-қизнинг рўйхатини тузганини айтади.

Унга кўра, ўғирланган аёлларнинг барчаси ўзбек миллатига мансуб.

Қирғизистон жанубида яшовчи ўзбеклар қош қорайгач, кўчага чиқишга қўрқишларини айтишади.

Мустақил журналистнинг айтишича, ҳозирга қадар одам ўғирлашлар юзасидан бирор шахс жавобгарликка тортилмаган.