Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Зилзилага бардош берадиган биноларнинг барпо этилгани японларни ўта хатарли оқибатлардан халос қилди'

Япония зилзила тез-тез содир бўладиган ҳудудда жойлашгани боис мамлакатда ҳар йили қариб уч мингга яқин турли балли ер силкинишлари бўлиб туради.

Зилзилашуносларнинг айтишларича, ушбу мамлакат дунёда энг сейсмик фаол бўлган зонага киради.

Шунинг учун, японияликлар кичик ер силкинишларига ўрганган бўлишса-да, жума кунги зилзила кутилмаган зарба бўлган.

Япония пойтахти Токиода 1923 йил ўта кучли ер силкиниши юз берган ва ўшанда юз мингдан ортиқ инсон ҳаётдан кўз юмган.

Бироқ, Тошкентдаги Сейсмология Институтидан Профессор Рашод Иброҳимовга кўра, кейинчалик зилзилага бардош берадиган биноларнинг барпо этилгани кучли ер силкинишлар келтириб чиқарадиган вайронагарчиликлар олдини олишга хизмат қилган.