Сўнгги янгиланиш 27 март 2011 - 09:21 GMT

Лондондаги норозилик намойишларида 201 киши ҳибсга олинди

  • Британия ҳукуматининг бюджет сарф-ҳаражатларини қисқартириш сиёсатига қарши Лондонда 250 минг киши иштирокида норозилик намойиши бўлиб ўтди.
  • Намойишларда қатнашган давлат сектори ишчилари коалицион ҳукумат раҳбаларига қарши лавҳаларни кўтариб олишганди.
  • Намойишларга Британиянинг турли бурчакларида турли қатлам ва турли тоифа одамлар етиб келишди.
  • Ҳукуматнинг қисқартириш сиёсатига муқобил сиёсат борлигини даъво қилган намойишчилар социал ғояларнинг рамзи сифатида қизил тутун тарқатувчи мосламаларни ишга солдилар.
  • 2003 йили Ироқдаги урушга қарши намойишлардан бери энг йириги, дея айтилган бу юришда турли ёш ва касб вакиллари қатнашдилар.
  • Намойишларнинг асосий қисми тинч ўтди, аммо кичик бир гуруҳ ажраб чиқиб Лондон марказидаги йирик савдо маркази ташқарисида полиция билан тўқнашди.
  • Кичик бир гуруҳ намойишчилар меҳмонхонлардан бирига ҳам ҳужум қилишди. Полиция намойишларнинг асосий қисми тинч ўтганлигини маълум қилди. Касаба уюшмалари ҳам зўравонликка қўл урган гуруҳни қоралади.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.