Россия аҳолиси сони қисқаришда давом этмоқда

Россия аҳолиси

Россияда 2010 йил кузида ўтказилган аҳоли сонини рўйхатга олиш ҳисоботи эълон қилинган.

Ушбу ҳисоботга мувофиқ, Россия аҳолиси сўнги 8 йил давомида 1.5 % қисқарган.

Ҳозирда Россия аҳолиси сал кам 143 миллион нафарни ташкил этади.

Аҳолини рўйхатга олиш ҳисоботи натижалари ҳукуматга қарашли "Российская газета" рўзномасида чоп этилган.

Ҳисобот натижаларига кўра, 2002-йилдан 2010-йилга қадар Россия аҳолиси 2.2 миллионга қисқарган.

Аҳолининг энг кўп қисқариши Россиянинг Узоқ Шарқ ўлкасида қайд этилган.

Ушбу минтақада аҳоли сони 6%, яъни 6.29 млн. нафарга қисқарган.

Энг кўп туғилиш суръати Россиянинг Шимолий Қофқоз минтқасида кузатилган.

Шимолий Қофқоз аҳолиси 6.3 %, яъни 9,49 миллион нафарга кўпайган.

Россия шаҳарлари орасида пойтахт Москвада аҳоли сони нача ошган.

Москва аҳолиси охирги 8 йил давомида қарийб 11% кўпайган.

Ҳозирги кунда Москва аҳолиси 11.5 миллионга етган.

Ўткан йили БМТ ўтказган тадқиқотлар бўйича, кейинги 40 йил ичида Россия аҳолиси камида 10 фоиз қисқариши мумкин.

Мутахасислар фикрларича, Россия аҳолиси сонининг қисқариши асосан туғулиш даражасининг кескин пасайгани билан боғлиқ.

Россияда аҳоли сонини рўйхатга олиш натижалари, расмийларнинг демография муаммоси яхшиланмоқда деган баёнотларини рад этади.

Аҳолишунослар фикрларича, демография, яъни туғулиш муаммоси, Россияи иқтисодиёти ва халқаро таъсирига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.