Сўнгги янгиланиш 30 март 2011 - 10:13 GMT

АҚШ Ливиядаги исёнкорларни қуроллантиришга бориши мумкинми?

АҚШ Президенти Барак Обама ўз мамлакати телевизион тармоқларига берган суҳбатида Ливиядаги исёнкорларни қуроллантиришлари масаласида ҳозир ортиқча гап-сўзларга берилмаслигини билдирган.

"Мен бу масалада ҳар хил гап-сўзларни кўпайтирмаган бўлардим. Гапнинг очиғини айтадиган бўлсам, агар хоҳлаганимизда, Ливияга қурол-яроғ олиб кирган бўлардик. Биз ҳозир барча имкониятларни кўриб чиқаяпмиз," деб айтган жаноб Обама.

Америка раҳбари ундан кўра, шу пайтгача эришилган ютуқларга эътибор қаратиш маъқуллиги, халқаро иттифоқчилари билан бирга Ливия узра учиш тақиқланган ҳудудни яратишга муваффақ бўлганликларини таъкидлаган.

Президент Барак Обамага кўра, Ливия раҳбари полковник Муаммар Қаддофий ниҳоятда заифлашиб қолган ва алал-оқибат истеъфога чиқишга мажбур бўлади.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.