Динга эътиқод билан фаровонлик ўртасида боғлиқлик борми?

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Би-би-си томонидан йўлга қўйилган "Ашаддиётлар дунёси" лойиҳасининг мавзуларидан бири динга эътиқоднинг инсонлар ҳаётида тутган ролидир.

'Gallup Survey" омма фикрини ўрганиш маркази ўтказган сўров натижаларига кўра, жаҳон бўйлаб катта ёшдаги иноснларнинг салмоқли 84 фоизи динга эътиқодни ўзларининг кундалик ҳаётларининг муҳим қисми сифатида кўрар эканлар.

114 мамлакатда ўтказилган сўровда аниқланишича, Бангладеш, Нигер, Яман ва Индонезия дохил 10 та давлатда аҳолининг 98 фоизи ўзларини эътиқодли ҳисоблашади.

Лекин айни ҳолда динга эътиқод кучли бўлган мамлакатларнинг аксари энг қашшоқ давлатлар сирасига ҳам кирар экан.

Эътиқод даражаси кучли бўлган давлатларда Йиллик Ички Ялпи маҳсулот киши бошига 5 минг АҚШ долларидан ҳам камроқдир.

Киши бошига Ички Ялпи Маҳсулот даражаси юқори бўлган давлатларда эса аҳолининг атиги ўртача 47 фоизи динга эътиқод қилар экан.

Сўров ўтказилган давлатлар орасида динга эътиқод даражаси энг паст бўлган давлатлар Эстония - 16 фоиз, Швеция - 17 фоиз ва Дания - 19 фоиздир.

Лекин бадавлат давлатлар ўртасида ҳам эътиқод даражаси бир-биридан кескин фарқ қилади.

Масалан АҚШ аҳолиси динга кўпроқ эътибор қаратади, Оврўпо давлатларида эса эътиқод даражаси сусайиб бормоқда ва черковга қатновчилар сони ҳам шунга муносиб камайган.

АҚШнинг ўзида ҳам тақводорлар сони мамлакат бўйлаб бир хил эмас. Жанубдаги Миссисипи штатида 82 фоиз аҳоли тақводор, шарқдаги Ню Хампшер штатида эса атиги 36 фоиз аҳоли тақводор.

Католик ва Протестантлар дохил Насронийлик ҳануз жаҳонда энг кўп сонли диний жамоа экан. Насронийликка жаҳон бўйлаб 2 миллиард ортиқроқ инсон эътиқод қўйган. Бу жаҳон аҳолисининг 32 фоизи деганидир.

Ислом динига 1.6 миллиард мусулмон эътиқод қилади, бу жаҳон аҳолисининг 23 фоизини ташкил этади.

Ушбу рақамлар 2009 йилги маълумотларга асосланган.