Полшаликлар Смоленск остидаги учоқ фалокатининг бир йиллигини нишонлашмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Авиаҳалокатда Полша президенти ва рафиқаси ҳам нобуд бўлганди

Бир йил аввал Россиянинг Смоленск шаҳри яқинида Ту-154 президент учоғи қулашида ҳалок бўлган инсонлар қариндошлари ва Полша президентининг рафиқаси Анна Коморовская учоқ қулаган ҳудудда ўтаётган хотира маросимига келишган.

"Биз юракларимиз ва хотирамизда бир умрга оғриқли яра бўлиб қоладиган жойда турибмиз. Тақдирларни ўзгартириб бўлмайди, вақтни ҳам ортга қайтаришнинг имкони йўқ. Лекин, хотирани сақлаб, бир-биримизга ёрдам беришимиз мумкин", - деб айтган Коморовская хоним.

Президент Леч Качинскийнинг учоғи "Северный" аэродроми яқинида 2010 йилнинг 10 апрелида қулаганди.

Махсус тергов топилмаларига кўра, қуюқ туман ичра қўнишга уринаётганда учоқ дарахтлар учига илиниб, ерга қулаган.

Учоқ ичида 96 киши бўлган: уларнинг 88 нафари полшалик вакиллик гуруҳи аъзолари, қолганлари эса экипаж аъзолари бўлишган.

Вакиллик гурухи 1940 йилда НКВД ходимлари томонидан отиб ўлдирилган полшалик зобитлар кўмилган жойда хотира маросимларида иштирок этиш учун Катынь шаҳрига йўл олишаётганди.

Шанба куни бутун Полша бўйлаб мотам маросимлари ва қурбонлар хотирасига ибодат ўқилиши режаланган.