Беларус пойтахти Минскда портлаш юз берди, қурбонлар бор

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Портлаш Минск марказидаги "Октябрьская" станциясида юз бергани айтилмоқда

Беларус пойтахти Минскдаги метро тармоқларининг бирида портлаш юз берган.

Давлат ахборот агентлигининг хабар беришича, ҳодисада бир неча киши қурбон бўлган.

Шоҳидлар портлаш оқибатида яраланганлар борлигини айтишмоқда.

Бир қанча кишининг бекат ичкарисидан замбаракларда олиб чиқилгани ҳам хабар берилади.

Россия ахборот агентликларининг хабарларига кўра, ҳодиса "Октябрьская" метро бекатида рўй берган.

Қонга бўялган ва кийимлари йиртилиб кетган одамларнинг метро бекатидан ташқарига югуриб чиқаётганликлари ҳам айтилади.

Беларус Фавқулодда ҳолатлар бўйича вазирлиги ҳозирча талофатларга оид маълумотларга эга эмаслигини билдирган.

Портлаш маҳаллий вақт билан кечки соат олтиларда, бекат йўловчилар билан тирбанд бир пайтда юз берган, аммо ҳодиса сабаби ҳозирча маълум эмас.

"Октябрьская" бекати мамлакат президенти Александр Лукашенконинг идорасига яқин ерда жойлашган.