Сўнгги янгиланиш 11 апрел 2011 - 11:45 GMT

Сана: Японияда ҳалокатли табиий офатлар қурбонлари хотираси ёд этилди

Қақшатқич зилзила ва даҳшатли цунамидан роппа-роса бир ой ўтаркан, Японияда ушбу ҳалокатли табиий офатларда қурбон бўлган минглаб кишиларнинг руҳлари ёд этилди.

11 март куни Япониянинг шимолий-шарқий қирғоқларини ўз забтига олган табиий офатлар 10 мингдан ортиқ кишининг умрига зомин бўлган ва яна 15 минг инсон бедарак кетганди.

Табиий офатлар етказган зиён 300 миллиард АҚШ долларига етган, бунақаси эса тарихда бўлмагани айтилади.

Мухбиримиз Роланд Бурк Япониянинг шимолий-шарқий Отсучи вилоятида бўлиб, мана бу лавҳани юборган.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.