Сўнгги янгиланиш 14 апрел 2011 - 17:39 GMT

Афғонистонда бегуноҳ инсонлар ўлими қаҳру ғазабга сабаб бўлмоқда

Афғонистондаги қишлоқлардан бирида ўтказилган тунги рейд чоғи бир оила бошлиғи АҚШ аскарлари тарафидан янглиш отиб ўлдирилган. Рейд исёнчи дея гумон билан мутлақ бошқа шахсни ҳибсга олиш учун уюштирилганди. Ҳодиса бутун қишлоқ аҳолисини ларзага солган. Тинч аҳоли орасидан бегуноҳ инсонларнинг ўлдирилиши Афғонистонда ўта нозик масала бўлиб, айни ҳоллардан омма норозилиги ошиб бормоқда. Афғонлар ўз қўшинлари хавфсизлик учун масъулиятни имкон қадар тезроқ қўлга олишларини исташади. НАТО июл ойидан бошлаб, мамлакат айрим минтақалардаги жангавор амалиётларга етакчиликни афғон қўшинларига топширишни режаламоқда. Аммо, мамлакат бунга тайёрми? Пол Вуд лавҳаси ана шу ҳақда.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

(Кўпи билан 500 белги)

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.