Сўнгги янгиланиш 19 апрел 2011 - 15:48 GMT

Ошиб бораётган озиқ-овқат нархлари Хитойда қанчалик сезилмоқда? - видеолавҳа

Хитой бозорларида харидорлар ортиб бораётган нарх-наволарнинг аччиғини яхшигина татишяпти.

Лекин биргина Хитой эмас, бутун дунё бўйлаб озиқ-овқат маҳсулотларининг қиймати кўтарилиб бормоқда.

Жаҳон Банкининг айтишича, бу борадаги кўрсаткичлари ўтган йил билан солиштирганда 36 фоизга кўпдир.

Ҳозирга келиб энг асосий маҳсулотлар бўлган макка ва буғдойнинг нархни ҳам кескин ошиб кетган.

Мазкур ҳолат эса, яна қирқ тўрт миллион кишини қашшоқлик гирдобига ташлаган.

Озиқ-овқат қийматининг ошиши ва ночорлик ўтган яқин йиллар ичида ривожланаётган давлатларда кўплаб норозиик чиқишларига сабаб бўлди.

Бу каби ҳолат Яқин Шарқ ва Африка давлатларида кузатилаётган норозиликларда ҳам озмунча таъсирга эга эмас.

Агар яна Хитойга қайтадиган бўлсак, нархларнинг ошишини аҳоли оғриқ билан қабул қилаётган бўлса ҳам, ҳозирча йирик ижтимоий норозиликлар кузатилганича йўқ.

Хитойнинг коммунист раҳбарлари ҳам вазият ўзгармай қолишига умид қилаётган бўлишлари тайин.

Мухбиримиз Даниел Гриффизнинг видео лавҳаси ана шу ҳақда.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.