Сўнгги янгиланиш 19 апрел 2011 - 12:28 GMT

Руминия: Сиёсатчи нимани қойиллатиши керак - рақсними ёки сиёсатни?

Руминия давлат телевидениеси орқали ўзининг қанчалар рақсга эканини амалда намойиш этган сиёсатчи Эдмонд Талмациан мамлакатда баҳсу мунозараю танқидларни роса қизитмоқда.

Телевизион дастурларнинг бирига меҳмон сифатида таклиф этилган сиёсатчи Майкл Жексонга тақлид қилиб, томошабинларнинг кўнгилларини олмоқчи бўлган.

Аммо унинг бу қилиғи Руминия Бош вазирига ҳам, қатор вазирларига ҳам ёқмаган.

Бош вазир Эмил Бок телевидение орқали чиқиб, ҳамманинг кўз ўнгида рақсга тушиш сиёсатдан кўра, шоубизнесга кўпроқ ярашишини айтган.

Руминия Сайёҳлик вазири Елена Удреанинг маслаҳат беришича эса, бу иши ортидан жаноб Талмациан муайян муддат одамларнинг кўзларига кўринмагани маъқул.

Ўзининг қобилиятларидан бирини намойиш этган сиёсатчи эса, ўз ўйини билан ёш авлодга сиёсат зерикарли иш эмаслигини кўрсатмоқчи бўлган.

Ҳамкасблари эса, унинг ҳазилини тушунмаган кўринишади. Шу сабабдан ҳам, улар жаноб Талмацианга раққосликни бир четаг йиғиштириб, сиёсатчиси, сиёсат билан шуғулланишни тавсия этишган.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.