"Ал-Қоида" гаровга олган тўрт Франса фуқаросини намойиш этди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Видеотасмада гарводагилар Франса ҳукуматини Афғонистондан ўз кучларини олиб чиқишларини сўраганлар.

Сентябр ойида Нигерда "Ал-Қоида" томонидан ўғирлаб кетилган тўрт Франса фуқаросининг Афғонистонни тарк этиш илтижолари туширилган видеотасма ошкор этилди.

Уларнинг тўртталаси ҳам президент Саркози Афғонистондаги халқаро кучлар таркибидан Франса аксарларини олиб чиқиб кетиши кераклигини айтганлар.

Тасвирга олинаётган вақтда уларнинг ортида "Ал-Қоида" жангарилари қурол ўқталиб турганликларини кўриш мумкин.

Улар билан бирга ўғирлаб кетилган яна икки киши ва бир аёл ўтган январ ойида озод этилгандилар.

Ҳозирда ишонилишича, гаровдагилар Нигерга қўшни Малида махфий бир ерда ушлаб турилибдилар.

"Мағрибдаги Ал- Қоида" номли ташкилот уларни озод қилиш учун 90 миллион евро маблағ сўраган, аммо Франса расмийлари ташкилот билан бу борада музокара олиб борилмаслигини билдирганлар.

Хавфсизлик масалалари бўйича мутахассиларнинг айтишларича, ташкилот шу йўлда шу вақтгача миллионлаб доллар товон пули ундирган.

Исломчи Интернет форумларидан бирида пайдо бўлган видеотасмада гаровга олинганларнинг суратларидангина фойдаланилган, уларнинг овозлари ёзиб олинган лавҳа эса суратларга жўр бўлади.

Тахмин қилинишича лавҳа 11, 12 ва 13 апрелларда тайёрланган.

Франса расмийларининг айтишларича, ҳозирда бу лавҳа синчиковлик билан ўрганиб чиқилиб, гаровдагилар ҳануз тирик эканликлари ҳаиқда аниқ далилларга эришиш лозимдир.

"Биз гаровдагиларни озод қилиш учун қўлимиздан келган барча чораларни ишга солмоқдамиз. Лекин ФРанса ташқи шлари йўналиши гарвогирлар томонидан белгиланмайди", деди Франса ҳукуматининг Оврўпо ишлари бўйича масуъли.