Хитой олимлари: Шинжонда 12000 йиллик рангли суратлар топдик

Фото муаллифлик ҳуқуқи CCTV

Хитой давлат телевидениеси CCTVнинг хабар қилишича, Шинжон Уйғур мухтор бўлгасининг Олтой тоғ тизмаларида 12 минг йиллик рангли суратлар топилган.

CCTV Шинжоннинг Ҳабаҳе вилоятининг Дуогейт деб номланган минтақасида тасвирга олинган кадрларни намойиш этган.

Тасвирларда улкан харсанг тошлар билан ўралган тоғли жой, у ерда тошларни ўлчаётган мутахассислар акс этган.

Археологлар тошда тасвирланган суратларни томоша қилаётганларини кўриш мумкин.

Хитойлик қадимшуносларга кўра, Дуогейтдаги ғорда тасвирланган суратлар 12000 йил олдин чизилган.

Ғорнинг эни тўрт ярим метр, бўйи қарийб бир ярим метрни ташкил этиши хабар қилинган.

Суратлар қўлда чизилган, улар қизил охра рангида.

Суратларда от, сигир, туя, қўй, шунингдек, рақсга тушаётган аёл ва эркаклар акс этган.

Хитойлик мутахассислар ишонишича, бу суратлар қадимги кўчманчи халқларга тегишли.

Дуогейт минтақасидаги топилмалар маданий осори-атиқа сифатида давлат назоратига олингани хабар қилинган.