Хитойда жамоат ерларида чекиш тақиқланди

Фото муаллифлик ҳуқуқи REUTERS
Image caption Жаҳон бўйлаб кашандаларнинг учдан бир қисми хитойликдир.

Хитойда жамоат ерларида тамаки чекишни тақиқловчи қонун кучга кирди.

Эндиликда ресторан, меҳмонхона, театр ва вокзал каби ерларда тамаки чекиш мумкин эмас. Лекин оффислар ушбу янги қонунда назарда тутилмаган.

Оффисларга эга ширкат раҳбарлари ўз ходимларини тамаки чекишнинг хавфи ҳақида огоҳлантиришлари кераклиги айтилган, лекин чекишни тақиқлай олмайдилар.

Жамоат ерларида чекиш тақиқи ўтган йили Шанхай шаҳрида жорий этилганди, лекин кўплар бу тақиққа риоя қилмай келмоқдалар.

Емакхоналарда кўпда ён-атрофда кашандалар бемалол чекиб ўтирганликларини кузатиш мумкин.

Шунинг учун ҳозирда жорий қилинган янги қонун танқидчилари қонунда унга риоя қилмаганлик учун жазо чорларини ишлаб чиқилмаганлигига эътибор қаратмоқдалар.

Хитойда кўплар тамаки чекишнинг инсон соғлиғига зараридан бехабар эканликлари айтилади.

Тадқиқотлар натижасига кўра, сўралганларнинг фақатгина тўртдан бир қисми тамаки чекишнинг ёда "пассив чекиш"нинг зараридан хабардор.

Ресторан ва қаҳвахоналар эгалари мижозларнинг камайиб кетишидан қўрқиб, тамаки чекиш тақиқига кўпинча қарши чиқадилар.

Хитойда тамаки чекиш билан боғлиқ касалликлардан йилига миллионга яқин киши оламдан кўз юмади.

Расмийлар тамаки чекиш туфайли нобуд бўлаётганлар сонини камайтириш мақсадида одамларни чекмасликка ундаш ҳаракатларини қилмоқдалар.

Айни вақтда мамлакатда асосий тамаки ишлаб чиқарувчи ширкат давлат қарамоғида ва ҳукумат тамаки савдосидан мўмайгина даромад кўради.