Сўнгги янгиланиш 2 май 2011 - 13:34 GMT

Усама бин Лодин ўлдирилган жамлоқ ичкарисига бир назар- видеолавҳа

Покистоннинг Абботтабад шаҳрида бўлган мухбиримизнинг хабар беришича, "Ал-Қоида" тармоғи раҳбари Усама бин Лодин Покистоннинг бош ҳарбий академиясидан бор-йўғи бир чақирим узоқликда ўлдирилган.

Бу эса, Покистон ҳукуматини ўта хижолатга қўйиши мумкин. Мухбиримизга кўра, Усама бин Лодиннинг шундоққина ёнгиналарида яшириниб юрганлигидан маҳаллий аҳоли ҳайратга тушган. Ҳозир "Ал-Қоида" тармоғи раҳбари бошпана топган жамлоқ қуршаб олинган. Мухбирларимизнинг айтишларича, жамлоққа борувчи бирор бир телефон ёки интернет симининг йўқлиги шубҳаларга сабаб бўлмоқда. Эътиборингизга ҳавола этилаётган видеолавҳа Усама бин Лодин ўлдирилган жамлоқ ичкарисида олинган.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.