Сўнгги янгиланиш 7 май 2011 - 09:19 GMT

Обама Бин Лодинни ўлдирган ҳарбийлар билан учрашди

Қўшма Штатлар Президенти Барак Обама Усама бин Лодинни ўлдирган ҳарбий гуруҳ билан учрашган. У "Ал-Қоида" раҳбарини мавҳ этишга қаратилган махсус миссияни "мамлакат тарихидаги энг буюк ҳарбий амалиёт" сифатида таърифлаган.

Обама жаноблари Америка Қўшма Штатлари Бин Лодин етакчилик қилган "Ал-Қоида" тармоғини мағлуб қилишига ваъда берган.

Кентукки штатида жойлашган "Форт Кемпбелл"да ҳарбийларга қарата сўзлаган нутқида Барак Обама: "Ушбу америкаликлар мамлакатимиз тарихидаги энг буюк ҳарбий амалиётлардан бири учун мукофатга лойиқ", деб айтган.

"Ал-Қоида" тармоғи солаётган таҳдидга ишора қиларкан, АҚШ Президенти: "Биз уларнинг бошини кесдик ва алал-оқибат уларни мағлуб қиламиз", дея таъкидлаган.

Барак Обама АҚШ махсус кучларига "муваффақиятли иш" учун америкаликлар ва бутун дунёдаги халқлар номидан миннатдорчилик билдирган.

Унга кўра, "ақл бовар қилмайдиган малака" ва жосуслик, ҳарбий хизматлар кўрсатган беҳисоб жасоратлар туфайли 11 сентябр ҳужумларини уюштирган террорчилар раҳбари энди Америкага таҳдид қила олмайди.

Айни пайтда Америка раҳбари ҳали "ўта мушкул кураш" олдинда эканидан огоҳлантирган.

Аввалроқ, "Ал-Қоида" исломий веб саҳифалар орқали тарқатган баёнотида Бин Лодиннинг ўлимини тасдиқлаганди.

Усама бин Лодиннинг уйидан топилган ҳужжатлар "Ал-Қоида" Қўшма Штатларга қарши навбатдаги ҳужумларни режалаётгани аниқланган.

Расмийлар Усама бин Лодиннинг Абботтабаддаги уйидан қўлга киритилган компьютер, DVD ва ҳужжатларни ўрганиш жараёнида бу каби хулосага келишган.

"Ал-Қоида" раҳбари ушбу уйда ўтган 6 йил давомида яшириниб келганига ишонилади.

Қўшма Штатлар расмийларининг айтишларича, ҳужумлардан бирида АҚШ темир йўл тармоғини нишонга олиниши керак бўлган. Аммо, расмийлар режа фавқулодда хавф туғдириш даражасида бўлмаганини ҳам қайд этишади.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

(Кўпи билан 500 белги)

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.