Мисрда мусулмон ва насронийлар тўқнашувида одамлар ҳалок бўлган

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Миср пойтахти Қоҳирада тун оша мусулмонлар ва насронийлар ўртасидаги тўқнашувларда одамлар ҳалок бўлиши ортидан Миср бош вазири фавқулодда вазирлар маҳкамаси йиғинини чақирган.

Бош Вазир Эссам Шараф тўққиз кишини нобуд қилган ва 50дан ортиғини яралаган зўравонликни муҳокама қилиш учун Кўрфазга ташрифини кечиктирди.

Тўқнашувлар бир неча юз анъанадор мусулмонлар марказий Имбобо туманидаги черковга йиғилишлари ортидан юзага келган.

Уларнинг даъво қилишларича, Исломни қабул қилган насроний аёл ўз истагига қарши черковда ушлаб турилганди.

Хабар қилишинича, намойишчилар, черков қоровуллари ва шу атрофда яшайдиган аҳоли ўртасида даҳанаки жанг бора-бора қуроллар, Молотов коктейллари ва тош отишлар билан қонли зиддиятга айланган.

Икки черков ва яқин орадаги уйларга ўт қўйилган. Армия ва тиббий ёрдам вазиятни ўз назоратлари остига олишларига бир неча соат кетди.

Қоҳирадаги Би-би-си мухбирига кўра, ҳарбий ҳукуматдан демократик тизимга ўтиш даврида юз бераётган бу каби ижтимоий зўравонлик Миср учун ташвишли янгиликдир.

"Оддий безорилар"

"Бош Вазир Шараф Имбободаги таассуфли воқеаларни муҳокама этиш учун вазирлар маҳкамасининг фавқулодда йиғинини чақирди", - деди вазирлар маҳкамаси воизи Аҳмад ал Салмон.

Давлат телевидениеси хабарига кўра, жаноб Шараф Баҳрайн ва Бирлашган Араб Амирликларига режалаган сафарини кечиктирган.

Мена хабар агентлиги расмийдан иқтибос келтириб хабар беришича, тўққиз киши - олти мусулмон ва уч копт насроний.

Бошқа хабарларда камида беш киши ўлгани хабар қилинади.

Гувоҳларга кўра, бир неча юз салафий мусулмонлар аҳоли ўта зич жойлашган Имбобо туманидаги коптларнинг Авлиё Мена черкови ташқарисида йиғилганлар.

Улар мусулмонга турмушга чиқиб Ислом динини қабул қилган насроний аёл ўз истагига қарши черковда ушлаб турилгани борасидаги даъво туфайли намойиш қилишган.

Лекин, Би-би-си билан суҳбатда шу ҳудудда яшовчи Маҳмуд исмли блоггернинг билдиришича, зўравонликларни бошлаган одамлар салафийлар эмас балки "оддий безорилар"дек кўринганлар.

Муҳаммад айни ҳудуддаги иккинчи черковнинг ҳам ёнишига гувоҳ бўлган ва маҳаллий халқ черковлар ёнганидан жуда ҳафа бўлишгани, ҳамда туни билан ёнғинни ўчириш учун ўт ўчирувчиларга ёрдам беришганини айтди.