Сўнгги янгиланиш 9 май 2011 - 10:29 GMT

Буюк Британиядаги бу йилги 'Бойлар рўйхати'га кимлар тушган?

Буюк Британияда чоп этилувчи Sunday Times газетасининг бу йилги бойлар рўйхатида асли ўзбекистонлик Алишер Усмонов иккинчи ўринга кўтарилган.

Чукотканинг собиқ ҳокими Роман Абрамович эса, 10 миллиард фунт стерлинг ёки қарийб 16.5 миллиард доллар бойлик билан бу йилги рўйхатда учинчи ўринни эгаллаган. Ўтган йил билан солиштирганда, у бир поғона пастлаган.

Аммо Британиянинг энг бой одами яна ҳиндистонлик пўлатчи ишбилармон Лакшми Миттал бўлган. 17 ярим миллиард фунтга эга экани айтилган жаноб Миттал ўтган бир йил мобайнида энг кўп сармоя йўқотган бизнесменга ҳам айланган.

Бу йил "Бойлар рўйхати"даги аёлларнинг сони ҳам илк бор 10 фоизлик кўрсаткични ортда қолдирган.

Мухбиримиз Луиза Балдини тайёрлаган видео лавҳа ана шу ҳақда.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.