Фаластинликлар билан Исроил ҳарбийлари тўқнашувида инсонлар ҳалок бўлди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Исроил давлати барпо этилган кун муносабати билан фаластинликлар уюштирган норозилик амалиётлари тўқнашувларга айланган, камида саккиз инсон ҳалок бўлган.

Фаластинликлар 1948 йилнинг 15 майида Исроил давлати барпо этилгани кунини "Нақба" - "Фалокат" куни сифатида нишонлайдилар.

Ўшанда юзлаб фаластинликлар ўзларининг уйларини йўқотганлар.

Норозилик амалиётлари Ғазо бўлгасида, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги ҳудудларда бўлиб ўтган.

Исроил расмийларига кўра, минглаб намойишчилар Ливан ҳудудидан ҳамда Сурия чегарасидан Исроил назоратида ушлаб турган Ғўлон тепаликлари томонга ўтишга ҳаракат қилганлар.

Уларга қарата ўт очилган, камида саккиз инсон ҳалок бўлган, 11 киши яралангани хабар қилинган.

Ғарбий соҳилдаги Рамаллоҳ шаҳрида юзлаб Исроил полициячилари ва аскарлари тош отган фаластинкларга қарши кўздан ёш сиздирадиган газ ва резина ўқлар қўллаганлар.

Ғазо бўлгасидаги шифокорларга кўра, ҳодисаларда 15 киши яраланган.

Ғазонинг Исроилни ажратиб турадиган чегара нуқтаси ёнида мингдан ортиқ фаластинликлар йиғилганлар, улар Исроил ҳарбийларига қарата тош отганлар.

Бунга жавобан Исроил ҳарбийлари дастлаб кўздан ёш сиздирадиган газ қўллаганлар, кейин эса ҳақиқий ўқ отганлар.