Нангарҳорда амалга оширилган худкушлик ҳужумида камида 13 инсон нобуд бўлди

Афғонистон расмийларига кўра, мамлакат шарқида полиция академияси талабалига қарши амалга оширилган худкушлик ҳужумида 13 инсон нобуд бўлган.

Ҳужумчи машинасини полиция мактаби кадетларини олиб кетаётган автомобилга келтириб урган. Нобуд бўлганларнинг аксари оддий одамлар экани хабар қилинади.

Афғонистон расмийларидан бирининг Би-би-сига айтишича, ҳодиса Нангарҳор вилояти маркази Жалолобод шаҳри четида юз берган.

Ҳужум талабалар тушган автомобил полиция академиясидан чиқиб, Жалолобод шаҳрининг қатнов тирбандроқ қисмига етганда уюштирилган.

Расмийларга кўра, ҳодисада яна 20 киши тан жароҳати олган.

Жалолобод ўтган бир неча ой ичида қатор ҳужумларга саҳна бўлди.

Ўтган ой афғон армиясининг шаҳар яқинида жойлашган қароргоҳига қилинган худкушлик ҳужумида 5 хорижий ва 5 афғон аскари ҳаётдан кўз юмганди.

Ушбу худкушлик амали бир неча ой асносида хорижий қўшинларга қарши амалга оширилган энг ҳалокатли ҳужум дея таърифланганди.

Толибон ҳужумлар масъулиятини зиммасига олиб чиққанди.