Мазори Шарифликлар ҳамон БМТ идорасига уюштирилган ҳужум даҳшатини унутишмаган

Мазори Шариф Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption Мазори Шариф Афғонистоннинг нисбатан тинч шаҳарларидан...

Афғонистоннинг аксар шаҳарларида кеч тушиши билан одамлар уйларига шошадилар, аммо Мазори Шарифда бундай эмас.

Бу ерда қуёш ботар - ботмас одамлар егуликларни олиб, шаҳар марказидаги "Холид бин Валид" боғига йўл олишади.

Маҳаллий одамлар "Холид бин Валид" бутун Афғонистонда энг зўр истироҳат боғи эканини айтишади. Қолаверса, баҳорнинг кечки илиқ ҳавосида ана шундай боғда бўлишга нима етсин.

Истироҳат боғи ўртасида ўрнатилган йирик ТВ экранидан мусиқали дастурлар қўйилади. Ота-оналар ўт устида ўзилари олиб келган егуликлари учун жой ҳозирлайдилар.

Болалар эса, арғимчоқда ёки ўйингоҳдаги бошқа қурилмаларида учиб завқ оладилар.

Кун ботар пайтида парк жуда гавжум бўлади. Одамлар ҳамма томондан оқиб кела бошлайдилар. Айримларни энг сўнгги русумдаги хорижий автомашиналарда, бошқаларни мотоциклларда, кўпларни эса, бутун Афғонистон бўйлаб кўришингиз мумкин бўлган "Заранж" русумли мотоараваларда учратасиз.

Мен "Холид бин Валид" боғига борган куним ҳамманинг оғзида Мазори Шарифдаги БМТ идорасига уюштирилган қонли ҳужум эди. БМТ ваколатхонасига ҳужум

Ҳужум 1 апрел куни Америкалик руҳоний томонидан Қуръони Каримни ёқиш амалига қарши норозиликлар ортидан уюштирилди. Норозилик чиқишилари бошланаркан, ғазабнок оламон БМТ қароргоҳига йўл солган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Ҳужумда БМТ 2 нафар ходимининг боши танасидан жудо қилинганди

Бошланиб кетган зўравонликларда 12 инсон ўлдирилган. Улар орасида икки БМТ ходимининг бошлари танасидан жудо қилинганди.

Истироҳат боғидаги кўплар мамлакатнинг нисбатан тинч ҳисобланган қисмида шу қадар кўнгилсиз ҳодиса юз берганидан ўта даҳшатга тушганларини айтишади.

"Мен ўқ овозларини эшитган пайтим шаҳарда машина ҳайдаб юргандим, - дейди Аҳмад Фардин.Бу қўрқинчли эди. Одамлар атрофда югуриб юришарди, ҳеч ким нималар юз бераётганини билмасди".

Фардин учун Мазори Шарифда бир неча йиллардан бери илк бор ўқ овози эшитилганди.

"Мен Мазордаги барқарорлик бузғунчиларнинг ҳасадларини келтирганини биламан ва улар буни бузишни исташган", дея қўшимча қилади у мамлакат жанубида фаолият қилувчи исёнкорларга ишора қиларкан.

Бинафша Умид ҳуқуқ ва сиёсат илми бўйича талаба. Унга кўра, шаҳарга Толибон ҳужум қилган.

"Беш йил муқаддам Покистондан қайтганимиздан бери бирон марта ўқ овозини эшитмагандик. Жуда хурсанд эдик", дейди у.

Бинафша буни ташқи қўллар билан "қўрқоқларча" амалга оширилган ҳужум эканини айтади. У ҳам бу билан жанубдан келаётган Толибон исёнкорларига ишора қилади.

"Мазори Шарифдаги одамлар нима учун бу қадар ваҳшиёна ишга қўл уришлари мумкин? Нима учун улар барқарор ва тинч ҳаётларини бузишсин? дея сўрайди у.

Бу кимнинг иши?

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Ҳужумлардан кўп ўтмай,Балх вилояти ҳокими қатъий шаклда Толибонни айблаб чиқди.

"Бугун биз ҳодисага алоқадор 4 кишини қўлга олдик", ҳоким воизи Мунир Фарҳод ҳужумлардан 4 ҳафта ўтиб. "Қўлга олинганларнинг Толибон ва Ҳизби Исломий гуруҳи билан алоқалари бор", дея қўшимча қилади у. Нима учун айнан Мазори Шариф? Бутун шаҳар бўйлаб университет, мактаб, супермаркетлар ва ҳатто таксиларда бир хил савол қулоғингизга чалинади: ҳужум нима учун Мазори Шарифда юз берди?

Афғонистоннинг бошқа қисмларидан фарқли ўлароқ, яқин йиллар асносида Мазори Шариф нисбатан тинч эди ва бу ерда катта-катта қурилиш ишлари амалга оширилди.

Қарийб барча йўллар асфалтланган ва ялтирайди. Хусусий қурилиш лойиҳалари шаҳар бўйлаб амалга оширилмоқда. Ҳоким ҳатто қурилишларни шаҳар теварак-атрофигача ҳам кенгайтирган.

Кобул ва ё Қандаҳордан фарқли, бу ерда Ўзбекистондан электр таъминоти яхши йўлга қўйилган. Дўконлар ва бозорлар Марказий Осиё ва Хитойдан келтирилган энг сўнгги моллар билан тўлган. Яқинда Афғонистонда бўйлаб илк бор Мазори Шариф йўлларида светафорлар ўрнатилди.

Нажиб Пайкон сиёсий шарҳловчи. Унинг ишонича, ҳужумдан шаҳарни беқарорлаштиришдан сиёсий мақсад кўзланган. "Ишсизлик, эстремизм ва нотинчлик норозиликлар ортидаги омиллардир. Бундай ҳолларни Мазордан топа олмайсиз. Демак, Ҳизби Исломий каби гуруҳлар бу ердаги хавфсизликка путур етказишга, Афғонистоннинг ушбу қисмида ҳам ҳозирликларини кўрсатишга уринишади", дейди Нажиб Пайкон.

Айни пайтда у ақидапараст муллаларни одамлар мияларини булғашда айблайди.

"Муллаларнинг ҳатти-ҳаракатлари назорат қилиниши керак. Улар бу жамиятда жуда кучли ўринга эгалар. Шунинг учун ҳам, муллалар одамлар мияларига таъсир қилишлари ва уларни ҳукуматга қарши қилиб қўйишлари мумкин", дейди сиёсий таҳлилчи.

Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption Дўконлар Марказий Осиё ва Хитойдан келтирилган энг сўнгги моллар билан тўла...

Муллалар огоҳлантирилди Ҳужумлардан бир неча ҳафта ўтиб, Балх ҳокимияти муллаларни "Жиҳод, миллий масалалар, сиёсат, бузғунчилик ва қўпорувчилик" каби мавзуларга тегмаслик юзасидан огоҳлантирилди.

Ҳодисаларнинг нархлар таъсири

Ҳодиса оқибатларидан бири унинг нархларга таъсири бўлди. Ер ва уй-жойлар қиймати кескин тушиб кетди.

Ер олди-соттиси билан шуғулланувчи Мирвайс Амирий ўтган ҳафталар ичида нархлар қарийб 20 фоизгача тушиб кетгани ҳақида айтади.

Мазори Шарифда БМТ фаолияти тўхтатилди

Орадан бир неча ҳафта ўтган эса-да, БМТ Мазори Шарифда фаолиятини қайта бошлагани йўқ.

Ҳодисанинг даҳшати ҳали одамлар хотирасидан ўчгани йўқ. Ҳужум шаҳар инфратузилмасида зўравонлик омиллари мавжудлиги ва ҳатто барқарор шаҳарларда ҳам хавфсизлик омонат бўлиши мумкинлигини намойиш этгандек.