Сўнгги янгиланиш 26 май 2011 - 13:09 GMT

Хитой: ҳукумат идораларига ҳужумда икки амалдор ҳаётдан кўз юмди

Хитой шарқидаги Цзянси вилоятидаги маъмурий бинолар яқинида юз берган портлашларда 2 инсон ҳалок бўлган, яна 6 киши яраланган.

Ҳужумда икки машинага ўрнатилган бомбанинг портлаши мамлакатдаги сиёсий ва ижтимоий барқарорликни устивор вазифа деб билган Хитой ҳукуматини хавотирга солиши тайин.

Дастлабки хабарлар портлашларни маҳаллий прокурор кўриб чиқаётган тергов ишидан норози бўлган фермер амалга оширганига ишора қилганди, аммо кейинроқ давлат хабар агентликлари ўз янгиликларидан бу тафсилотни олиб ташлашди.

Хайрхоҳлик

Хитойнинг йирик хабар агентликларидан портлашларни ёритмаслик сўралган.

Афтидан, Хитой ҳукумати бу каби хужумлар омма норозилигини кучайтиришидан қўрқмоқда.

Аммо Хитойдаги етакчи интернет блогларига оддий одамларнинг портлашларга нисбатан билдирган шарҳларини чоп этишга ижозат берилган.

Бу шарҳларни ёзганларнинг аксари ҳужумда қурбон бўлган ҳукумат мулозимларига эмас, балки ҳужумчиларга хайрхоҳлик изҳор қилишади.

Би-би-си мухбирига кўра, шарҳлар Хитой бўйлаб бугунги кунда авж олган ҳукуматга нисбатан ишончсизликдан дарак беради.

Расмий Пекинни энг кўп безовта қиладиган нарса тез орада бошқа хитойликларнинг ҳам шу каби ҳужумларга тақлид қила бошлашлари мумкинлигидир.

Норозиликни изҳор қилиш йўллари чекланган Хитойда оддий одамлар шу каби ҳужумлар билан ўз норозиликларига эътибор қаратишга уринадилар.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

(Кўпи билан 500 белги)

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.