Сўнгги янгиланиш 30 май 2011 - 10:14 GMT

НАТО Афғонистондаги оддий фуқаролар ўлими юзасидан узр сўради

ера Қалъа қишлоғида яшовчи бир неча киши саккиз нафар боланинг жасадини кўтариб, Ҳелманд маркази Лашкаргоҳга келган

ера Қалъа қишлоғида яшовчи бир неча киши саккиз нафар боланинг жасадини кўтариб, Ҳелманд маркази Лашкаргоҳга келган

Афғонистондаги халқаро кучлари шанба куни мамлакат жануби-ғарбида 14 инсоннинг умрига зомин бўлган ҳаво ҳужумлари учун узр сўради.

НАТО генераллари ўз баёнотларида оддий фуқаролар ўлимини олдини олиш бош масала экани ва бу каби ҳодисаларга жуда жиддий қаралишини айтишган.

Аввалроқ, Афғонистон Президенти Ҳелманд вилоятида амалга оширилган ушбу ҳаво ҳужумларини қоралаб чиққанди.

Карзай жанобларига кўра, Кобул қайта-қайта АҚШдан тинч аҳолининг ўлимига сабаб бўладиган ҳужумларни тўхтатиш сўраган ва бу "охирги огоҳлантириш"дир.

Оқ Уй Президент Карзайнинг хавотирларига шерик экани ва буни "жуда жиддий" қабул қилишини айтди.

'Катта хато'

Қўшма баёнот душанба куни Генерал Девид Петреус, Дэвид Родригес ва Жон Тулан томонидан чиқарилган.

Унда айтилишича, ҳаво ҳужумлари бир Қўшма Штатлар денгизчи аскари ўлдирилиши ва беш нафар исёнкор Навзад туманидаги қароргоҳга ҳужум қилиши ортидан уюштирилган.

Генераллар, шунингдек, бинода оддий инсонлар ҳам бўлганини тасдиқлашган, аммо 9 фуқаро ҳаётдан кўз юмганини айтишган.

Афғон расмийлари эса, ўлдирилганларнинг 2 нафари аёл, қолган 12 нафари мурғак болалар бўлганини билдиришганди.

Генераллар томонидан эълон қилинган баёнотда қўшимча қилинишича, ҳодиса юзасидан текширувлар аллақачон бошланган.

Шунингдек, АЙЭСАФ - Халқаро Хавфсизлик Кўмак кучлари "афғон маданиятига мувофиқ кечирим сўраши" билдирилган.

Карзай жаноблари идорасига кўра, "Президент ҳодисани, Афғонистоннинг болалари ва аёлларини ўлдиришни катта хато дея таърифлаган ва бу Қўшма Штатлар қўшинлари ҳамда расмийларига афғон халқи номидан берилаётган охирги огоҳлантириш эканини айтади".

Кобулдаги Би-би-си мухбирига кўра, Сера Қалъа қишлоғида яшовчи бир неча киши саккиз нафар боланинг жасадини кўтариб, Ҳелманд маркази Лашкаргоҳга келган. Нобуд бўлганларнинг энг кичиги икки яшар бўлган.

Мурғак болалар жасадларини вилоят расмийлари ва журналистларга кўрсатган азадорлар: "Мана қаранг, булар ахир Толибон эмас-ку", деб қичқиришган.

Афғонистонда нобуд бўлаётган тинч фуқаролар учун асосан исёнкорлар масъул эканлари айтилади.

Лекин, мухбиримизга кўра, хорижий аскарлар тарафидан ҳам тинч фуқароларни ўлдириш ҳоллари ҳозирда ғазаб ўтларини оловлантирмоқда.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

(Кўпи билан 500 белги)

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.