Бирлашган Миллатлар Ташкилоти: Ғазоликларнинг деярли ярими ишсиз

Фаластинлик Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Исроил Ғазо бўлгасини 2007 йилдан буён иқтисодий жиҳатдан тўлиқ муҳосирага олган

БМТ чиқарган янги ҳисоботга кўра, Ғазода бўлгаси ишсизлик даражаси бўйича дунёда энг юқори ўринлардан бирини эгаллайди.

Исроил тўрт йилдан буён Ғазо бўлгасини иқтисодий жиҳатдан қамал қилиб келади.

Ғазода ишсизлик даражаси 2010 йилда 42,5 % ташкил этган эса, маошлар учдан бирга пасайган, дейилади Фаластинлик қочқинлар учун БМТнинг Ёрдам ва Иш Агентлиги ҳисоботида.

Ҳисоботда таъкидланишича, Исроил барча экспорт маҳсулотларига таъқиқ қўйиши ортидан фаластинлик хусусий тадбиркорлар энг кўп зарар кўрган.

Фаластинлик жангчилар 2006 йилда исроиллик аскар Гилад Шалитни гаровга олишлари ортидан Исроил Ғазо қамалга олганди. Орадан бир йил ўтиб Ҳамас ўз рақиби Фатаҳни Ғазодан сиқиб чиқарар экан мазкур муҳосара янада кучайди.

Фаластинлик қочқинлар учун БМТнинг Ёрдам ва Иш Агентлиги сўзчиси Крис Ганнес ҳисоботга бириктирилган баёнотда шундай дейди: "Ушбу хавотирли тенденсия энг аввало бир ярим миллионлик Ғазо бўлгасининг учдан икки қисмини ташкил этувчи қочқинлар ҳаётида билинди."

БМТ ҳисоботида айтилишича, хусусий тадбиркорлик энг кўп зарар кўрган эса-да, Ҳамас ижтимоий соҳани ривожлантиришга ва ўн минглаб инсонларни иш билан таъминлашга муваффақ бўлган.

Жаноб Ганнеснинг маълум қилишича, тадқиқотлар 2007 йилдан буён давлат идораларига ишга олиш камида 20 % ортган.

"Муҳосирадан мақсад Ҳамас маъмуриятини кучсизлантириш эди, бироқ ижтимоий соҳада иш ўринларининг ошгани бу сиёсат иш бермаганини кўрсатади," – деб айтди Крис Ганнес.

"Исроилни эътироф этсинлар"

Исроил Ғазога қарши чоралар қурол-яроқ контрабандасини тўхтатиш ва Ҳамасга босим ўтказиш учун зарурлигини айтади.

Бироқ БМТнинг таъкидлашича, чекловлар Ғазодаги барча аҳолини жазолашга қаратилган.

Исроил Ташқи ишлар вазирлиги сўзчиси Йигар Палморнинг айтишича, Исроил Ҳамаснинг Ғазо иқтисодиётини яхшилаши ёда ҳудудни бошқаришига қарши эмас, аммо уни тан олишларини истайди.

"Биз Ҳамаснинг Ғазо бўлгасига масъул бўлишига қарши эмасмиз," – деди у Би-би-си билан суҳбатда. – "Фақат улар Исроилни эътироф этсинлар ва Исроил билан музокарага рози бўлсинлар. Ана ундан кейин Ҳамас ҳам Исроил томонидан Ғазога масъул ҳаракат сифатида тан олинади. Бу эса, ўз навбатида, Ғазодаги оғир вазиятни дарҳол енгиллаштиради."

Исроил ўтган йил халқаро босимларга ён бериб, муҳосирани бир оз юмшатгандай бўлди.

Шу йил аввалроқ Ҳусни Муборак ҳокимиятдан четлатилиши ортидан Миср ҳукумати Ғазо бўлгаси яшовчиларига мамлакат ҳудудига ўтишни енгиллаштирди.

Ҳамас 2006 йилда Фаластин ҳудудида бўлиб ўтган сайловларда ғалаба қозонди.

Бироқ Исроилни давлат сифатида ҳеч қачон эътироф этмаслигини айтган ушбу ҳаракат ғарбда террорчи ташкилот сифатида кўрилади.