Айман ал-Завоҳирий 'Ал Қоида' раҳбари этиб тайинланди

Айман ал Завоҳирий Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Айман ал Завоҳирий 'Ал Қоида'да иккинчи шахс деб кўрилган

"Ал Қоида" бош қўмондонлиги чиқарган баёнотга кўра, Усама бин Лодиннинг ўлими ортидан гуруҳга Айман ал Завоҳирий раҳбар этиб тайинланган.

Бин Лодин 2 май куни Қўшма Штатлар махсус кучлари тарафидан ўлдирилганди.

Баёнотда "Ал Қоида" "Шайх Айман ал Завоҳирий гуруҳнинг амири" сифатида қабул қилиниши айтилган.

Айни пайтда "Ал Қоида" ташкилоти Завоҳирийнинг раҳбарлигида Қўшма Штатлар ва Исроилга қарши жиҳодини давом эттириши билан огоҳлантирган.

Айрим экспертлар Айман ал Завоҳирийни 2001 йил 11 сентябр ҳужумлари ортида турган асосий шахслардан бири бўлганига ишонадилар.

У йиллар давомида Бин Лодиннинг ўринбосари бўлиб келган ва бир ҳафтагина олдин Усама бин Лодин қабридан туриб ҳам Қўшма Штатларни "даҳшатга солишда" давом этишини айтганди.

Хавфсизлик масалалари бўйича таҳлилчилар Завоҳирий катта эҳтимол билан Афғонистон-Покистон чегара минтақасида яширинган бўлиши мумкинлигини таъкидлаб келишади.

Бироқ, Бин Лодин ва жангариларнинг бошқа асосий раҳбарлари ҳам аввал чегара ҳудудларда эканлариига ишонилган, кейин уларнинг излари Покистоннинг шаҳарларидан топилганди.