Сўнгги янгиланиш 16 июн 2011 - 08:24 GMT

Шри-Ланкадан Тамил асирлари қатл этилиши борасида тушунтириш талаб қилинмоқда

Британиядаги Channel 4 телеканали Шри-Ланка армиясининг асирга тушган Тамилларнинг ўзбошимчалик билан ўлдиргани тасвирга олинган ҳужжатли филмни намойиш этган.

Британия Ташқи ишлар вазирлиги ҳужжатли филмдаги ваҳшийликларни текширишни Шри-Ланка расмийларидан талаб қилиб чиққан.

БМТ Шри-Ланка армияси ҳарбийларидан бири мобил телефон воситасида тасвирга олган "Тамил" асирларининг қатл этилиши видеоси ҳақиқийлигини тасдиқланган.

Channel 4 телеижодкорларининг айтишларича, ушбу ҳужжатли филм икки йил мобайнида тўпланган видеотасвирлар ва гувоҳларнинг кўрсатмалари асосида яратилган.

Бир соат давом этадиган филм "Шри-Ланканинг қотиллик майдонлари" деб аталади.

Филмда аскарларнинг Тамил эркакларини қатл этгани, яланғоч эркак ва аёлларнинг жасадлари тасвирланган.

Шри-Ланкадаги маҳкамасиз қатлларни ўрганган БМТнинг махсус терговчиси Кристоф Хейнс айтишича, аскарлар тинч фуқароларни отиб ўлдираётгани видеоси жиддий инсон ҳуқуқлари поймол этилганининг исботи, деб айтган.

Шри-Ланка армияси маҳкамасиз қатлларни рад этган, қуролсиз инсонлар ўлдирилган видеони сохта деб баёнот берган.

Шри-Ланка Ташқи ишлар вазирлиги, агар бу ҳодисалар ҳақиқийлиги исботланса, жиддий чоралар кўрилади, деб чиққан.

Шри-Ланка армияси билан "Тамил йўлбарслари" ўртасидаги уруш 25 йил давом этган, Шри-Ланка исёнкорларни 2009 йилда енгган эди.

Уруш пайтида ҳам Шри-Ланка армияси ва ҳам "Тамил йўлбарслари" инсон ҳақларини бузганликда айбланган, 25 йиллик зўравонликлар мобайнида 100 минг атрофида инсон ҳалок бўлган, деб кўрилади.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.