Медведев: Путин билан сайловда рақобатни тасаввур қилиш қийин

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP RIA Novosti

Россия Президенти Дмитрий Медведевнинг Лондонда нашр этиладиган Financial Times рўзномаси билан суҳбатида айтишича, 2012 йилга мўлжаллангани президентлик сайловида ҳам ўзининг ва ҳам Владимир Путиннинг иштирок этиши мамлакатга зарар келтиради.

Иккинчи муддатга ўзинингизнинг номзодингизни илгари сурасизми, деган саволга Дмитрий Медведев, бунга қарши эмаслигини, бироқ бу борадаги ўзининг қарорини кейинроқ эълон қилишини айтган.

Financial Timesнинг "Президентлик сайловида ҳам сиз ва ҳам Владимир Путин бир вақтнинг ўзида номзодларингизни илгари суришларингиз мумкинми", деган саволига Дмитрий Медведев, "буни камида бир сабаб туфайли тасаввур қилиш мумкин", деб жавоб қайтарган.

"Гап шундаки, менинг ҳамкасбим ва эски ўртоғим Владимир Путин билан бирга биз икковимиз бир сиёсий кучни намоён этамиз. Шу маънода иккаламиз ўртамиздаги рақобат охирги йилларда биз бирга ҳаётга татбиқ этиб келган вазифа ва мақсадларга зарар келтириши мумкин. Шу боис, бу бизнинг мамлакатимиз ва конкрет вазият учун энг яхши сценарий бўлмаса керак", деб айтган Дмитрий Медведев.

Дмитрий Медведев Британия рўзномасининг ўзи билан Владимир Путин ўртасида келишмовчиликлар юзага келгани ҳақидаги тахминларни мутлақо рад этган.