Жаҳон харитасида янги мамлакат: Жанубий Судан

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Жанубий Суданликлар мустақилликни нишонламоқдалар.

Судандан мустақиликка эришган Жанубий Судан пойтахи Жубада оммавий тантаналар ўтказилмоқда.

Маросимларда Судан президенти Умар ал-Башир ва БМТ Бош котиби Пан Ги Мун ҳам қатнашмоқдалар.

Жанубий Судан мустақиллигини биринчи бўлиб Суданниннг ўзи расман эътироф этди.

Жанубий Судан БМТ томонидан тан олинган 193 мамлакатдир.

2005 йили эришилган Тинчлик битимига мувофиқ шу йил референдум ўтказииб, овоз берувчиларнинг 99 фоизи мустақиллик ғоясини қўллаб-қувватладилар.

Янги бино топган мамлакат нефтга бой аммо энг ривожланмаган давлатлардан бири.

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Икки томон ўртасида ҳал этилмаган масалалар жуда кўп.

Шимолий ва Жанубий Судан ўртасида фуқаро уруши йиллар мобайнида давом этиб келган.

Референдумдан сўнг ҳам чегара минтақаларида бошланиб кетган қуролли тўқнашувлар туфайли 170 минг аҳоли уй-жойларини ташлаб чиқишга мажбур бўлдилар.

Судандаги Би-би-си мухбирларига кўра, тантанлар тугаганидан сўнг икки томон ўртасида узоқ муддатли барқарорликни таъминлаш мушкул вазифадир.

Икки томон чегара чизиғи ва нефтдан тушадиган даромадни қандай бўлишиш борасида келишувга эришишлари лозим.

Нефт захирлари асосан жанубда жойлашган бўлса ҳам, қувур йўллари шимолий ҳудудлар орқали ўтади.