Сўнгги янгиланиш 12 июл 2011 - 13:56 GMT

Назарбоевнинг собиқ куёви Австрияда қотиллик айби билан тергов қилинмоқда

Роҳат Алиев ўзига қарши барча айловлар остида сиёсий ваъжлар ётганини айтиб келади

Австрия прокурорлари Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг собиқ куёви Роҳат Алиевни қотиллик ва инсон ўғирлашда гумон қилиб терговга тортган.

Адлия вазирлиги Қозоғистоннинг Австриядаги собиқ элчиси Алиев жаноблари илк текширувлар марказида экани ва агар иш маҳкамага оширилса, у Австрияда бўлиб ўтишини билдирди.

Президент Назарбоевнинг тўнғич қизиқ Дарига билан турмуш қуриб ажрашган жаноб Алиев 2008 йилда Қозоғистон сиртдан маҳкамага тортилган ва одам ўғирлашдан тортиб давлат тўнтаришини тайёрлашда айбдор деб топилиб 40 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Собиқ сиёсатчи, тадбиркор ва матбуот корчалони Алиев барча айбловларни рад қилган ва улар ўзига қарши эълон қилинган сиёсий овнинг бир қисми деб билади.

Одам ўғирлаш айблари 20087 йилда ғойиб бўлган ва жасадлари бу йил май ойида топилган икки етакчи банкирга боғлиқ.

Австрия Алиев Қозоғистонда одилона маҳкамага тортилмаслигини айтиб, уни Қозоғистонга топширишдан икки марта бош тортган.

Кузатувчиларнинг айтишича, Австрия ҳукумати жаноб Алиевга қарши илгари сурилган айбларни тергов қилиш бўйича энди ҳуқуқий мажбуриятга эга, бироқ бу тергов қандайдир натижа билан тугаши гумон қилинади.

Австрия матбуоти жаноб Алиев ҳали ҳам мамлакатда экани ёки ўзга юртдан бошпана топгани ноаниқ эканини хабар қилмоқда.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

(Кўпи билан 500 белги)

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.