Ўринбой Усмоновнинг озод этилиши муносабати билан Би-би-си баёноти

Ўринбой Усмон яқинлари даврасида

Ўринбой Усмоновнинг озод этилиши муносабати билан Би-би-си баёноти

Би-би-си Жаҳон Хизмати Тожикистондаги ходими Ўринбой Усмоновнинг мамлакатдан чиқиб кетмаслик шарти билан ҳибсдан озод озод этилишини бағоят мамнунлик билан қарши олади.

Ўринбой Усмоновнинг ўғли Ойбек ҳамкасбимизни Хўжанддаги ҳибсхона ташқарисида кутиб олди ва у ҳозир ўз оиласи бағрида.

Ўринбой Усмонов толиққан эса-да, ниҳоятда бахтиёр эканини айтди.

Бизнинг илк мақсадимиз Ўринбойнинг ўз оиласига қайтишини кўриш эди.

Image caption Ўринбой Усмон бир ойлик ҳибсдан сўнг ўз оиласи бағрига қайтди.

Ўринбой уни қўллаб-қувватлаганларнинг ҳар бирига чуқур миннатдорчилик билдирди.

Биз ҳозирда унинг озод этилиши шартлари тафсилотини билиш ниятидамиз. Аммо, бизда мавжуд маълумотга кўра, Ўринбой Усмонов тергов жараёни давом этаркан Хўжанддаги уйида бўлиши кутилмоқда.

"Тожик расмийлари бизнинг чақириқларни кўриб чиққанидан руҳландик. Биз бошиданоқ Ўринбойнинг гуноҳсиз экани ва у фақат Би-би-си учун хабарлар йўллаб турганига ишонишимизни айтганмиз," - дейди Би-би-си Жаҳон Янгиликлари директори Питер Ҳоррокс.

Image caption Ўринбой Усмоннинг ҳибсда ушлаб турилган вақти унинг соғлиғи ва руҳий аҳволидан хавотирлар пайдо бўлганди.

"Биз Ўринбой оиласи ва дўстлари унинг озод этилганидан бахтиёр эканликлари ҳамда Би-би-сидаги ҳамкорлари ва бутун дунё томонидан берилаётган дастакни қадрлашларини биламиз."