Сўнгги янгиланиш 18 июл 2011 - 11:21 GMT

Афғон маҳаллий кучлари Бомиёнда хавфсизликни таъминлай оладиларми?

Афғонистондаги НАТО кучлари мамлакат марказидаги Бомиён вилояти устидан назоратни маҳаллий хавфсизлик кучларига топширдилар.

Бу март ойида президент Ҳомид Карзай томонидан эълон қилинган режага мувофиқ етти вилоят устидан назоратни маҳаллий кучларга топшириш режаларининг бир қисмидир.

Бомиён Афғонистоннинг энг барқарор вилоятиларидан. Аммо аҳолиси анчайин қашшоқ ва хорижий ёрдамга мутассил муҳтож.

Бомиённинг маҳаллий кучларга топширилиши 2014 йилга қадар хорижий кучлар мамлакатни тарк этишлари олдидан муҳим қадам сифатида кўрилмоқда.

Би-би-си мухбири Жонатан Бийил Бомиёнликларнинг баъзилари билан суҳбатлашиб, назоратнинг маҳаллий кучларга ўтиши ҳақидаги фикрларини сўраган.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

(Кўпи билан 500 белги)

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.