Сўнгги янгиланиш 18 июл 2011 - 11:24 GMT

Сурия шаҳарларида норозилик чиқишлари давом этмоқда

Суриянинг Ироқ билан чегарасига яқин ерда жойлашган Албу Камал ва мамлакат марказидаги Ҳомс шаҳарларида яна норозилик чиқишлари рўй берганлиги ҳақида хабарлар бор.

Инсон ҳуқуқлари фаолларига кўра, Ҳомс шаҳрида жорий президент Башар ал-Асад тарафдорлари ва аксилҳукумат намойишчилари ўртасидаги тўқнашувларда шанба куни 30 га яқин киши ҳалок бўлган.

Сурияда аксилҳукумат намойишлари март ойининг ўрталаридан бери давом этиб келмоқда.
Даниел Гриффинс лавҳаси.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.