Норвегия контрразведкаси: Брейвик якка ўзи ҳаракат қилган

Андерс Беринг Брейвик Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Андерс Беринг Брейвик ҳужумида ўнлаб инсонлар ҳалок бўлди

Норвегия полиция хавфсизлик хизматининг бошлиғи Янне Кристиансен Би-би-си билан суҳбатда ҳозирга қадар Андерс Беринг Брейвикнинг Британиядаги ўта ўнг қанот экстремистлар билан бўлган алоқаларига оид ҳеч қандай исбот-далил топилмаганини айтди.

Норвегия хавфсизлик хизмати бошлиғи сўзларига кўра, Андерс Беринг Брейвик якка ўзи ҳаракат қилган.

Ўтган жума куни Ослода ҳукумат биносини портлатгани ва Утойя оролида оммавий қотиллик содир этганини тан олган жаноб Брейвик душанба куни бўлиб ўтган маҳкамада у икки гуруҳ билан ҳамкорлик қилганини айтган.

Оммавий ахборот воситаларида Брейвикнинг Британиядаги баъзи ўта ўнг қанот ташкилотлар вакиллари билан таниш бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Брейвик ёзган жами 1500 саҳифадан иборат манифестлар асослари Лондонда тузилгани хабар қилинади.

Ўтган жума куни Норвегияда содир этилган ҳужумда камида 76 одам ҳалок бўлганди. Сешанба куни Норвегия полицияси ҳалок бўлган яна тўрт инсон номини эълон қилди; қолган қурбонлар номлари чоршанба ва келгуси кунларда эълон қилинади.

Хаёлий ҳамкорлар

Муҳожирликни чеклаш шиори билан кўплаб Оврўпо мамлакатларида обрў орттирган ўнг қанот партиялар бир неча йил муқаддам Норвегияда айни қарашлардаги партияга аъзо бўлган Брейвикка ўзларининг умуман алоқаси йўқлигини айтишмоқда.

"Ҳозир бизда унинг каттароқ ҳаракатнинг бир қисми бўлгани ёки бошқа хуфия ташкилотлар билан алоқаси бўлгани борасида ёда умуман бундай ташкилотларнинг борлигига оид исбот-далиллар йўқлигини айта оламан", - деб айтди Кристиансен хоним.

Унинг айтишича, она не считает, что Брейвик невменяем, как утверждает его адвокат.

Норвегия хавфсизлик хизмати бошлиғи фикрига кўра, Брейвик машҳур бўлишга интилмоқда.

Брейвик ҳужумлар у томонидан содир этилганини тан олган эсада, ўзига нисбатан қўйилаётган айбларга иқрор бўлиш ниятида эмас.

"У урушда бундай нарсаларни қилиш мумкинлигига ишонади", - деди айбланувчи адвокати Гейр Липпестад.