НАТО Ливия давлат телевидениесининг сунъий йўлдош алоқа воситларини нишонга олди

Image caption Муаммар Қаддофий ҳукуматига қарши исёнчилар ҳужумлари феврал ойидан бери давом этиб келмоқда.

БМТ резолюциясига мувофиқ Ливияда ҳаво ҳужумларини амалга ошираётган НАТО раҳбариятининг билдиришича, пойтахт Триполида давлат телевидениеси иншоотлари нишонга олинган.

НАТОга кўра, бундан мақсад полковник Муаммар Қаддофий томонидан "қўпорувчилик тарғиботини" тўхтатишдир.

Айтилишича, ҳозирда ҳужум натижалари чамалаб чиқилмоқда.

Иттифоқчи кучларнинг Ливиядаги ҳужумлари март ойида, БМТ томонидан берилган мандат асосида, тинч аҳолини ҳимоя қилиш мақсадида бошланганди.

Ливияда исёнчилар Муаммар Қаддофий ҳукуматига қарши амалларини эса феврал ойида бошлагандилар.

НАТОнинг қўлловчи ҳужумларига қарамай исёнчилар шу вақтгача кўзга кўринарли равишда илгари силжишга эриша олмадилар.

Триполидаги телевидение иншоотларининг нишонга олиниши жорий режимнинг аҳолини тазйиқ остига олиш қобилиятини чеклаш, аммо телевидениенинг асосий тизимини сақлаб қолиб, можародан сўнг фойдаланиши мумкин бўлган даражада сақлаб қолиш мақсадини кўзлаганлиги айтилган.

НАТОнинг бу борадаги баёнотидан сўнг ҳам Ливия давлат телевидениеси ўз дастурларини давом эттираётганлиги кузатилган.