Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Шинжонда юз берган зўравонликларда камида 15 киши ўлдирилган

Хитойнинг Шинжон Уйғур мухтор бўлгасидан келаётган хабарларга кўра, сўнгги 2 ҳафта мобайнидаги иккинчи зўравонликлар юз берган.

Қашғар шаҳрида икки портлаш юз бергани, сўнгги икки киши оғир юк автомобили ҳайдовчисини ўлдириб, пиёдалар устига ҳайдагани ва кейин одамларни пичоқлаб ўлдиргани ҳақида Хитой давлат матбуоти хабар берган.

"Бу қотилликлар сабаби номаълум", деб ёзган Хитой матбуоти.

Полицияга кўра, якшанба куни яна уч киши нобуд бўлган ва полиция тўрт гумондорни отиб ўлдирган. Яна бир неча киши қидирилаётгани айтилган.

2 ҳафта олдин Хўтондаги зўравонликларда 20 га яқин инсон ҳалок бўлганди, биз Қашғардаги сўнгги зўравонликлар нимадан бошлангани ҳақида Британиядаги Уйғурлар бирлашмаси раҳбари Анвар Тўхтадан сўрадик