Сўнгги янгиланиш 4 август 2011 - 16:04 GMT

Халқаро Валюта Жамғармасининг янги раҳбари Кристин Лагард тергов қилинади - видео

Францияда маҳкама Халқаро Валюта Жамғармасининг янги раҳбари Кристин Лагардга қарши айбловлар борасида тергов очишни буюрган.

Иддаоларга кўра, 2008 йилда Лагард хоним Франция молия вазири лавозимида хизмат қилганида Президент Никола Саркозининг тадбиркор дўстига йирик миқдорда товон пулини тўлаган.

Товон пулини олишидан аввал тадбиркор Саркози жанобларининг сайловолди тарғиботини дастаклашга рози бўлган.

Лагард хоним айбларни рад қилади. ХВЖ Лагард хоним терговга қарамай ўз вазифасини самарали бажара олишига ишонишини айтган.

Кристин Лагард Доминик Стросс-Кан Нью-Йоркда меҳмонхона ходимини жинсий зўрлашда айбланиб ҳибсга олиниши ортидан жамғарма раҳбари этиб сайланган.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.