Сўнгги янгиланиш 4 август 2011 - 10:59 GMT

Туркияда ҳукумат ва армия ўртасидаги курашда ким ғолиб чиқмоқда? - видеолавҳа

Йиллар оша Бош Вазир Ражаб Тойиб Эрдўған тўртта бош вазирни ағдарган армияни нуфузли ўриндиғидан туширишга уриниб келди.

Мана энди учинчи сайлов ғалабаси ортидан, у ҳарбийларни фуқаролар устиворлигига ён беришга мажбурлаган. Аммо, бу ҳукумат ва армия ўртасидаги тангликни аритиши даргумон.

Бир вақтлар қўл теккизиб бўлмаган армия ўзининг 250 собиқ ва амалдаги зобитларининг ҳибсга олиниши билан шарманда бўлди.

Эрдўған маъмурияти бу зобитлар ҳукуматни ағдариш фитнасини тайёрлашганини айтади. Лекин, армия тарафдорлари мазкур ишлар йўқ алвастини овлаш амали эканига ишонадилар.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.