Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Шинжонда хавфсизлик амалиётлари кучайтирилди

Хитой мусулмон уйғурлар яшайдиган Шинжон бўлгасида хавфсизлик амалиётларини кучайтирган.

Қўшимча кучларни жойлаштириш ҳақидаги бўйруқ сўнгги ҳафталарда Хўтан ва Қошғарда камида ўттиз одамнинг умрига зомин бўлган ҳужумлар ортидан берилган.

Хитой ҳужумларда Покистонда тайёргарликдан ўтган уйғур исломий жангариларини айблаган.

Хитой расмий матбуотига кўра, жамоат хавфсизлиги вазири Мэн Цзяньчжу террорчилик амалларининг олдини олиш учун барча заҳираларни сафарбар қилишга буйруқ берган.

Жаноб Менг зўравонлик ва бўлгинчиликни тарғиб қилганларга шафқат бўлмаслигини айтган. Жаҳон Уйғурлар конгресси аввалроқ эълон қилган баёнотида сўнгги зўравонликлар учун Хитой ҳукумати масъул эканини айтган.

Конгресс матбуот котиби Дилшод Рашид Би-би-сига гапираркан, ҳозиргача Қошғардаги 100дан ортиқ одам қўлга олинганини айтади.