Сўнгги янгиланиш 7 август 2011 - 12:34 GMT

Лондоннинг Тоттенҳем мавзесидаги ғалаён йирик кўламли зўравонликлар билан ўтди

Лондон шимолидаги Тоттенҳем мавзесида юз берган ғалаён ортидан 40дан ошиқ киши ҳибсга олинган.

Тун оша юз берган зўравонликларда полиция автомобиллари, икки қаватли автобус ва қатор биноларга ўт қўйилган.

Полиция орасидан 26 зобит, оддий одамлардан эса уч киши жароҳат олган.

Ғалаён бундан икки кун аввал маҳаллий яшовчи Марк Дагганнинг полиция томонидан отиб ўлдириши туфайли бошланган.

Тартибсизликлар юзага келиши билан маҳаллий дўконлар ва уйлар талон-тарож қилинган.

Хавфсизлик етарли таъминламаган туфайли ўт ўчирувчи машиналар ёнғин саҳналарига етиб бора олмаган.

Жаноб Дагганнинг Никки исмли дўстининг Би-би-сига билдиришича, шанба куни норозилик намойишини бошлаган инсонлар "унинг оиласи учун адолат тикланиши исташганди".

Маҳаллий кузатувчиларга кўра, тартибсизликларда Тоттенҳем мавзесига ташқаридан келган "элементлар" ҳам иштирок этишди.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.