Сўнгги янгиланиш 15 август 2011 - 09:45 GMT

Миср собиқ президенти Ҳусни Муборак яна маҳкамада ҳозир бўлди

Миср пойтахти Қоҳирада собиқ президент Ҳусни Муборак яна бир бор маҳкамада ҳозир бўлган.

83 ёшли Муборак жаноблари коррупция ва жорий йилги қўзғолонлар пайти намойишчиларни ўлдиришга буйруқ берганликда айбланмоқда. Агар у айбдор топилса, ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Ҳусни Муборак маҳкама залига ўтган сафаргидек касалхона аравачасида келтирилган. Маҳкама залидаги қафасда унинг ўғиллари Ала ва Гамал ҳозир бўлишган. Улар ўзларига қарши коррупцияга оид айбловларни рад этишмоқда.

Ҳусни Муборак ўтган феврал ойги оммавий намойишлар ортидан истеъфога чиқишга мажбур бўлганди.

'Ҳусни Муборак Саддам эмас'

Маҳкама биноси ташқарисида юзлаб махсус полиция кучлари жойлаштирилган.

У ерда Муборак жанобларининг қатор тарафдорлари ҳам тўпланишган ва айримлари: "У ўлгунича ҳам мисрлик" ва "Ҳусни Муборак Саддам эмас", дея қичқиришган.

Вақти-вақти билан улар ва Муборакка қарши намойишчилар ўртасида жанжал келиб чиққан.

Муборак жаноблари маҳкамага ҳарбий вертолётда келтирилган. Давлат телевизиони собиқ президентнинг касалхона аравасида маҳкама биносига олиб кириб кетилаётганини намойиш этган. Унинг ўғли Ала камерани олдини тўсишга уринган.

Маҳкама залида Ҳакам Аҳмад Рифат айбланувчилар жараёнга ҳозир бўлганми-йўқлигини аввал Муборак жаноблари, кейин ўғилларидан сўраган.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

(Кўпи билан 500 белги)

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.