Сўнгги янгиланиш 21 август 2011 - 09:32 GMT

Ливия исёнкорлари Триполи томон илгарилашмоқда

Ливия исёнкорлари шанба кунги ютуқларини мустаҳкамлашаётгани, пойтахт Триполига уч жабҳадан кириб боришаётгани айтилади. Триполида ўтган тун бўйи қақшатқич отишмалар кечгани ва якшанба куни эрталаб қатор портлашлар юз бергани хабар қилинади.

Би-би-си мухбирига кўра, шанба куни Завия назоратини қўлга киритиган исёнкорлар ҳозир Триполи йўлида жойлашган Жаддаям шаҳарчасини олишган.

Хабарларга кўра, исёнкорлар яна икки жабҳадан илгарилашмоқда.

Улар шунингдек, Триполи шарқидан 160 чақирим узоқдаги Злитан шаҳрини қўлга киритганлар. Улар жануб томондан ҳам олға боришмоқда. НАТО қирувчи учоқлари денгизга чиқиш йўлларини назорат қилишаётгани айтилади.

Исёнкорлар расмийси Триполидаги тарафдорлари бош кўтаришаётганини айтган.

Қаддофий: 'Триполига ҳужум қилганлар тор-мор этилди'

Полковник Қаддофий ҳужумчилар "йўқ қилинди" деганидан бир неча соат ўтиб, Ливия пойтахти Триполида яна қатор портлашлар юз берган.

Исёнкорлар ўз асосий нишонлари томон уч жабҳада илгарилаётганлари хабар қилинади.

Аввалроқ, Муаммар Қаддофий ўз тарафдорлари ҳужумчиларни йўқ қилишганини айтган.

Ўзининг аудиомурожаатида Полковник Қаддофий шаҳар аҳолиси душманни қувиб чиқарганларини мушаклар отиб тантана қилаётганини айтган.

Унинг ўғли Сайф ал-Ислом телевидиниедан кўриниш берган. Ўз нутқида Сайф ал-Ислом "қарши туриш...ва ғалаба қозониш"га онт ичган.

Якшанба куни эрталаб Ливия пойтахти Триполида тўртта йирик портлашлар юз бергани ва ортидан бошланган отишмалар бир неча соат давом этгани ҳақида хабарлар келганди.

Триполидаги Би-би-си мухбири ҳам пойтахт шимоли ва шарқидаги ҳудудларда норозилик чиқишлари бошлангани ҳақида хабар қилади.

Аммо, Қаддофийга содиқ кучлар Брегадаги нефт бандаргоҳида қаттиқ туришибди. Исёнкорлар ўзлари ҳам ушбу шарқий шаҳарчанинг саноат ҳудудидан қақшатқич бомбардимонлар остида чекинишганини тасдиқлашган.

'Каламушлар'

Триполида отишмалар бир неча соат давом этиши ортидан Полковник Муаммар Қаддофий ўз тарафдорлари ҳужумчиларни йўқ қилишганини айтган. Қаддофий жаноблари исёнкорларни "каламушлар" деб атаган.

Ўзининг аудиомурожаатида Полковник Қаддофий шаҳар аҳолиси душманни қувиб чиқарганларини мушаклар отиб тантана қилаётганини айтган.

"Хайрли кеч ва сизларни бугун тунда атрофга тарқалган ва одамлар билан тўқнашган каламушлар қолдиқлари йўқ қилингани билан табриклаймиз. Сизлар хурсанд эканлигингизни биламан ва мен Яшил Майдонда мушаквозликни кўрдим. Ҳаво ҳужумлари бўлаётганидан бохабарман, аммо мушакбозлик овозлари ҳаво бомба ҳужумлариникидан баландроқ", деб айтган Муаммар Қаддофий

Полковник Қаддофий исёнкорларни Исломга хиёнат қилишда айблаган.

"Улар шаҳарларимизни бомбалаётган ва болаларимизни ўлдираётган учоқларни олқишлайдилар, қаерга кетяпсиз? Жаҳаннам оловига, сиз сотқинлар нима қолдираяпсиз? Сиз ифлос одамлар масжидларга бориб, уларни ифлос қиляпсиз", дейди Муаммар Қаддофий ўз нутқида.

Унинг ўғли Сайф ал-Ислом эса, телевизион орқали пайдо бўлган ва таслим бўлмасликларини таъкидлаган.

"Таслим бўлиш ё-да, оқ байроқ биронким гапириши керак бўлган масала эмас. Бу рад этилади, чунки бу Муаммар Қаддофий ёки Сайф ал-Исломнинг қарори эмас, балки Ливия халқининг қарори", деб айтган Сайф ал-Ислом.

Сайф ал-Ислом Полковник Қаддофий ва унинг кучлари мағлубият қаршисида эканига оид даъволарни ёлғон дея инкор қилади.

"Биз ўзимизни ғолиб дея, мавқеъимизни мустаҳкам дея кўрамиз", дея таъкидлайди Қаддофийнинг ўғли Сайф ал-Ислом ўз нутқида.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

(Кўпи билан 500 белги)

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.