Сўнгги янгиланиш 22 август 2011 - 09:56 GMT

Сайф-ул-Ислом Қаддофий ҳибсга олинди

Гагадаги Халқаро Жиноят Маҳкамаси Сайф-ул-Ислом Қаддофийнинг исёнчилар томонидан қўлга олинганини тасдиқлаган.

Маҳкама ҳозирда Ливиянинг Ўтиш даври ҳукумати билан унинг Маҳкамага топширилиши борасида музокаралар олиб бораётганини айтмоқда.

Қаддофийнинг тўнғич ўғли Муҳаммад Қаддофий ҳам ҳибсга олинган, аммо Халқаро Маҳкамага кўра, унга нисбатан ҳибсга олиш ҳақида буйруқ йўқ.

Халқаро Жиноят Маҳкамаси шу йилнинг 27 июнида Муаммар Қаддофий, унинг ўғли Саиф ҳамда ҳарбий жосуслик хизмати раҳбари Абдуллоҳ ас-Сануссийга нисбатан ҳибсга олиш буйруғини чиқарган.

Улар шу йил фервалида бошланган аксилҳукумат намойишлари чоғида юзлаб фуқароларни ўлдириш, ҳибсга олиш ва қамоққа ташлашда айбланади.

Ғарбда таҳсил олган 38 ёшли Сайф-ул-Ислом Муаммар Қаддофийнинг 8 ўғлидан иккинчиси ва унинг меросхўри сифатида кўрилган.

Халқаро Жиноят Маҳкамаси Бош прокурори Луис Морено Окампо Сайф-ул-Исломни Ливиянинг амалдаги Бош вазири, деб таърифлаган.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.