Сўнгги янгиланиш 8 октябр 2011 - 12:33 GMT

Карзай: 'Толибон Покистонсиз бармоғини ҳам қимирлата олмайди'

Бугун АҚШ бошчилигида Афғонистондаги ҳарбий амалиётлар бошланганига роппа-роса 10 йил тўлди.

Нью Йоркда 11 сентябр ҳужумларини амалга оширган, дея ишонилган "Ал-Қоида" тармоғига бошпана берган Толибон ҳукумати тез орада қулатилди.

Аммо Афғонистонга тинчлик ва барқарорлик олиб келиш ваъдалари, мана, 10 йил ўтиб ҳам тўлиқ амалга ошмаган.

Ўн йиллик уруш мобайнида 2 минг 500 нафар хориж аскари ҳалок бўлди, 30 мингдан кўпроқ афғонлар қурбон берилди.

Бу сана Вашингтонда на бирон тантанавор маросим ва на нутқлар билан нишонланмаётганлигига ҳам сабаб балки шудир.

Хўш, Афғонистонни олдинда нималар кутмоқда? Айни шу сана муносабати билан Би-би-сига берган суҳбатида Афғонистон Президенти Ҳомид Карзай ушбу саволга мана бундай жавоб берган.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.