Бангладеш жаҳонда энг арзон компютерларни савдога чиқарди

Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption Бангладешда ишлаб чиқарила бошланган "латоп"лар жаҳондаги энг арзони дейилмоқда.

Бангладеш расмийлари томонидан жаҳонда энг арзони, дея даъво қилинган ва мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқарилган "лаптоп" оммага тақдим этилди.

Бош вазир Шайх Ҳасина "Доел", дея номланган компютерни Даккадаги маросимда тақдим этди.

Бу Бангладешда ишлаб чиқарилган биринчи "лаптоп"дир.

Ушбу компюетрларнинг тўрт тури ишлаб чиқарилиб, улардан энг арзонининг нархи атиги 130 америка долларига тенгдир ва андроид тизимида ишлайди.

Ушбу компюетрларни ишлаб чиқараётган Бангладеш ширкати раҳбарининг айтишича, мамлакат бўйлаб қишлоқларда аҳолининг компютерларга эга бўлиб, Интернет орқали жаҳон билан боғлана олишлари жуда кўп фойда келтиради.

Дастлаб бу компютерларни ҳукумат идораларига тарқатиш режаланган. Кейинчалик эса ўн миллионлаб талабалар ва омма учун савдога чиқарилади.

Ҳозирда "лаптоп" учун керакли таркибий қисмларнинг 10 фоизи мамлактанинг ўзида ишлаб чиқарилмоқда, қолган қисмлар хориждан келтирилади.

Лекин олти ой мобайнида таркибий қисмларнинг 60 фоизини мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқиш режаланган.

Лекин Бангладешда Интернет алоқаси ҳануз муаммоли даражада ва баъзиларга кўра, арзон "лаптоп"ларга эга бўлишнинг ўзи бу муаммони ҳал қилмайди.

Бангладеш ҳукумати 2021 йилга қадар мамлакатни бутунлай Интернет тизимига улаш режаларини маълум қилган.