Ер силкинишини олдиндан башорат қилиш мумкинми?

Тўрт йил муқаддам Япониялик зилзилашунос олимлар зилзилалар пайти талафотни озайтиришга қаратилган янги кашфиётни ихтиро этишди.

Янги ихтиро - зилзиладан огоҳлантирувчи тизим бўлиб, у ер силкиниши ҳақида бир неча сония олдин хабар бера олиши мумкин экан.

Аммо, ер силкинишини олдиндан аниқ башорат қилиш мумкинми?

Тошкентдан зилзилашунос олим Рашод Иброҳимовга кўра, бу ҳали маълум тадқиқотларни талаб қилади.

"Сейсмоген зоналар, яъни зилзила бўладиган жойлар ер ёриқлари билан боғлиқ. Шу ер ёриқларини ўрганиш натижасида сейсмоген зона деган харита туздик. Энди вақтини, бошқани аниқлаш ўша жойларда сейсмогеолог ишлар олиб бориб, зилзилани олдиндан айтиш устида иш олиб бориляпти", дейди олим.

Рашод Иброҳимовга кўра, ҳозиргача зилзилаларни олдиндан айтишнинг имкони бўлмаётганига сабаб, дунёдаги ер қатламлар тузилиши ҳар хил эканидир.

"Ер қатламлари, чуқур қатламларигача ҳар хил. Ўшанинг учун ер ёриқлари ҳам ҳар хил. Мана шу ер ёриқларининг энг фаол бўлган жойларида бўлади бу. Биринчидан, ёриқларнинг фаоллиги қачондан бошланган, ҳозир давом этяптими-йўқлигини билишимиз керак. Бу фаоллик давом этаётган ерларда зилзила бўлиш эҳтимоли кўпроқ", дейди зилзилашунос олим Рашод Иброҳимов.

Суҳбатни тўлиқ мана бу ерда тингланг:

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди